Автомобилда от ўғирлаб кетаётган қозоғистонлик қўлга олинди

0

Шарқий Қозоғистон вилояти полиция ходимлари чорва ўғирлаш билан шуғулланган 31 ёшли фуқарони қўлга олишди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Гумонланувчи ўғирланган жониворларни тириклайин енгил автомобил салонига юклаб, яширин жойга олиб борган. Кейинчалик молларни сотиш учун харидорларни қидирган.

Гумонланувчи сентябр ойи бошида навбатдаги ўғирликдан сўнг қўлга олинди.
Полиция гумонланувчининг бир неча марта от ва бузоқларни ўғирлаш, шу жумладан, олдинги йилларда содир этилган жиноятларга алоқадорлигини аниқлади.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, ўғирланган молларни харидорлари аниқланмоқда. Гумонланувчининг қилмиши Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (Ҳайвонларни ўғирлаш) бўйича квалификация қилинмоқда, унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин”, – дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Талгат Шаяхметов.
Қайд этилишича, 2021 йилда вилоятда 52 нафар киши чорва молларини ўғирлашда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган, чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланувчи етти жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилган.

sputnik.kz

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here