Бунақаси ҳар кимда ҳам йўқ!

0

Ўн йилдан кўпроқ отасининг васийлиги остида бўлган ва озодликка эришиш арафасида турган хонанда Бритни Спирс шахсий ҳаётида ҳам ўзгариш қилишга қарор қилди.

Қўшиқчи Instagram’даги саҳифаси орқали унаштирувини эълон қилди. У яқин орада модель ва фитнес бўйича тренер Сэм Асгари билан турмуш қуриши мумкин. Қайлиғи билан бирга кўриниш бериб, бриллиантдан ишланган узугини мухлисларига кўз-кўз қилган Спирс видеога изоҳ сифатида бунга ишонмаётганини ёзиб қолдирган.

 

Ушбу заргарлик буюми Forever Diamonds NY бренди дизайнери Роман Малаев томонидан тақдим қилинган. Узук 4 қиротлик тош билан безалган.

Бритни бўйнидаги чокер, қизил френч маникюри ҳамда янги соч турмаги билан кўриниш берган. Сочларининг учини қирмизи рангга бўяб, номига жингалак қилган.

 

2016 йилдан буён муносабатда бўлган жуфтлик Slumber Party қўшиғининг клипида танишган. Бритни ҳаётидаги қийинчиликлар вақтида Сэм ҳамиша унинг ёнида бўлиб, қўллаб-қувватлаган. Аввалроқ Бритни Спирснинг отаси қизига васийлик қилишдан воз кечиш учун 2 миллион доллар талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.

loading...