Исроил Эрон бўйича жиддий хавотирларини эълон қилди

0

Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапиднинг сўзларига кўра, агар Эронда ядро қуроли пайдо бўлса, бутун Яқин Шарқ минтақасида хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашади ва ядро қуролига эгалик бўйича ўзига хос мусобақа бошланиб кетади.

 

«Бундан нафақат Исроил, балки Эроннинг яқин қўшнилари бўлган Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ҳам жиддий хавотирда. Одамлар тушуниши керак, мабодо Эрон унга эга бўлса, Саудия Арабистон, Миср, Туркия ядро қуролини ишлаб чиқара бошлайди», – дейди вазир.

 

Яқинда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ҳам ўз чораклик ҳисоботида, сўнгги пайтларда Эрон юқори даражада бойитилган уран захираларини тўрт баробарга кўпайтиргани қайд этилган.

 

Ҳозирда мамлакатда 60 фоизгача бойитилган 10 килограмм уран мавжуд. Шу билан бирга, 20 фоизга бойитилган уран миқдори 84,3 килограммга орган. Бу халқаро ҳамжамиятни жиддий ташвишга солмоқда.

 

Мамлакат янги президенти Иброҳим Раисий Теҳрон ядро келишувлари бўйича музокаларга тайёрлигини, аммо бу жараён Ғарбнинг босими остида бўлмаслигини таъкидлади. Ҳозирда ядро дастурлари бўйича мулоқот боши берк кўчага кириб қолган.

 

АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши билан Ўрта ва Яқин Шарқ минтақасида юзага келаётган бўшлиқ ўрнини Эрон тезда эгаллаши мумкинлиги башорат қилинмоқда. У Россия ва Хитой билан яқин шерикликда АҚШнинг бу кенг ҳудуддаги таъсирини кескин заифлаштиришга қодир куч.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here