Меркел Европа Иттифоқига янги давлатларни қўшиш тарафдори

0

Меркел душанба куни Сербияга амалий ташриф билан келди. Аэропортдаги тантанали учрашувдан сўнг Сербия Президенти Александр Вучич Германия канцлерини «Сербия палатаси» ҳукумат мажмуасида қабул қилди. У ерда улар ёпиқ эшиклар ортида суҳбатлашишди ва ОАВга баёнот беришди.

«Мен биламанки, жараён (Европа интеграцияси) аста-секинлик билан бўлмоқда ва Европа томони янги талаблар билан чиқмоқда. Лекин биз бир қатор натижалар ва тараққиётни кўряпмиз …

Аммо Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар шуни ёдда тутиши керакки, бу мамлакатларнинг Европа Иттифоқига қабул қилинишида катта геостратегик манфаатлар бор», деган Германия канцлери.

Германия Федератив Республикаси Вазирлар Маҳкамаси расмий вакилининг ўринбосари Мартина Фитс илгари хабар қилганидек, Меркел 13-14 сентябрь кунлари Сербия ва Албанияга ташриф буюради, у ерда икки давлат, шунингдек Босния ва Герцеговина, Черногория, Шимолий Македония ва Косово республикаси раҳбарлари билан учрашади.

regnum.ru

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here