Пенсионер аёл аввал зўрланди, сўнгра…

0

Москва вилоятида пенсионер аёл зўрлаб, ўлдирилди: 2 нафар мигрант қўлга олинди.

Москва вилоятида пенсионерни зўрлаш ва ўлдиришда гумон қилинган икки нафар мигрантга нисбатан айблов эълон қилинди.

 

Куни кеча Сергиев Посад яқинидаги ўрмонда 67 ёшли аёлнинг жасади зўравонлик белгилари билан топилган.

 

“Иссиқ излар” бўйича икки нафар мигрант қўлга олинди – маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, улар Тожикистон фуқаролари. Кечқурун қотиллик содир этилган Бужаниново қишлоғининг аҳолиси йиғилиб, гастарбайтерлар яшайдиган ётоқхонани ёпишни талаб қилишди.

 

Москва вилояти тергов органлари қўшни давлатларнинг 2 нафар фуқаросига айблов қўйди.

Воқеа жойи кўздан кечирилди, жиноят содир этилган вақтда эркакларнинг устида бўлган кийимлар олиб қўйилди. Айбланувчилардан экспертиза учун биологик намуналар олинди. Суд-тиббий, генетик, бармоқ излари, психологик ва психиатрик экспертизалар тайинланди, гувоҳлар сўроқ қилинди.

 

 

loading...