Сирдарёда ёқиб юборилган аёлнинг жасади топилди. Ушбу ишни содир этганликда 5 киши гумонланмоқда

0

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ёқиб юборилган аёлнинг жасади топилди.

Маълум бўлишича, жасад шу йил 10 сентябрь куни соат 13:50 да буталар орасидан топилган. Ушбу иш доирасида 5 киши гумонланмоқда ва улар ҳибсга олинган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here