«Толибон» «Aл-Қоида» раҳбарини Афғонистонда яширганми? Изоҳ берилди

0

«Толибон» «Aл-Қоида» террорчилик гуруҳи раҳбари Aйман ал-Завоҳирий Афғонистонда яширинганини бўйича хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Муҳаммад Наим маълум қилди.

«Толибон» барча айбловларни рад этади ва террорчилар етакчисига ёрдам бермайди. Бу бир ёлғондир», — дейди Наим.

Эслатиб ўтамиз, МРБнинг собиқ раҳбарларидан бири бўлган Майкл Моррел Aйман ал-Завоҳирий толиблар паноҳи остида Афғонистонда яшириниб юргани ҳақида гапирганди.

Аввалроқ эса ал-Завоҳирий 11 сентябр терактларига бағишланган видеода кўриниш берганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here