Толибон аёлларга қоматини кўрсатишига сабаб бўладиган спорт билан шуғулланишни тақиқлади

0

Aфғонистонда аёллар, жумладан, терма жамоаларнинг спортчи аёллари спорт билан шуғуллана олмайди. Бу ҳақда Толибоннинг маданият бўйича комиссияси бошлиғининг ўринбосари Aҳмадуллоҳ Васик маълум қилди.

«Менимча, аёлларга крикет ўйнашга рухсат берилмайди, чунки аёллар крикет ўйнаши шарт эмас. Крикетда улар юзи ва танаси ёпилмаган вазиятга дуч келиши мумкин. Ислом аёлларга шундай кўринишга рухсат бермайди. Бу фотосуратлар ва видеолар оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлади ва одамлар уларни томоша қилади», деди Васик.

Шунингдек, у таъкидлаганидек, ислом аёлларга фақат керак бўлганда кўчага чиқишга рухсат беради ва спорт зарур эмас.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here