Тошкент метросида аниқланган шубҳали целлофан пакет юзасидан маълумот берилди (видео)

0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метро бекатларининг бериди шубҳали целлофан пакет топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, сариқ рангли шубҳали пакет «Пахтакор» бекатида 13 сентябрь куни соат 16:34 да аниқланган. Уни текшириш учун махсус гуруҳга хабар берилаётганда қашқадарёлик 21 ёшли йигит келиб целлофан унга тегишли эканини ва унутиб қолдирганини айтган. Шундан сўнг йигит келгусида бу каби ҳолатга йўл қўймаслиги ҳақида тилхат ёзиб, ўзига тегишли буюмни олиб кетган.

Целлофан ичида йигитга тегишли эркаклар кийим кечаклари борлиги маълум қилинди.

loading...