Трамп 2024 йилдаги президентлик сайловида қатнашиши мумкинлигини айтди

0

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп мамлакатдаги ҳозирги вазият унга 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашишдан бошқа йўл қолдирмаётганини айтди.

«Борган сари бундан бошқа йўлимиз қолмаяпти», — деди у Fox News телеканалига берган интервьюсида навбатдаги президентлик сайловида қатнашиш эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавобан.

Шу билан бирга, Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини «Америка тарихидаги энг катта шармандалик» деб атади ва амалдаги президент Жо Байденни танқид қилди.

Доналд Трамп 11 сентябр куни Нью-Йоркдаги полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари билан учрашувда 2024 йилдаги АҚШ президенти сайловида қатнашиши борасидаги режаларини айтганди.

РИА Новости

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here