Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди

0

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда газета.уз нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугун, 14 сентябрь куни Aфғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон чегара ўтиш пункти орқали афғон халқига гуманитар ёрдамнинг катта партияси юборилган. Таъкидлаинишича, ушбу гуманитар ёрдам таркибида 1,3 минг тонналик озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечаклар бор.

Юкларни қабул қилиш маросимида Забиҳулла Мужоҳид ва Ислом амирлигининг бошқа расмий вакиллари иштирок этган. Шунингдек, ушбу маросимда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳам қатнашгани маълум қилинди. Ушбу ёрдам бутун мамлакат бўйлаб муҳтож афғон оилаларига тарқатилиши таъкидланди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here