Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

0

Марказий банк 15 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 34.93 сўмга кўтарилиб, 10 686.62 сўмни ташкил қилди.

Евро ҳам 64.70 сўмга ошиб, 12 625.17 сўм бўлди.

Шунингдек, 1 Россия рубли 0,50 сўмга юқорилади ва 146,54 сўмни ташкил этди.

loading...