Билл Гейтс дунё янги пандемияга тайёр бўладиган шартни айтди

0

Microsoft компанияси асосчиси, мультимиллиардер Билл Гейтс инсоният 100 кун ичида вакцина ярата олса ва яна 100 кун ичида ундан дунё аҳолисини эмлашга етарли миқдорда ишлаб чиқара олса, янги пандемияларга тайёр бўлишини айтди. Бироқ унинг таъкидлашича, айни вақтда ушбу йўналишда етарли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмаяпти.

“Мен ҳозирда пандемияга қарши курашиш бўйича тайёргарликка кутганимдан камроқ эътибор қаратилаётганидан бироз хавотирдаман”, деб айтган Гейст Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, инсоният янги касалликларга қарши 100 кун ичида вакцина ярата олса ва яна 100 кун давомида ушбу вакцинадан бутун дунё аҳолисини эмлаш учун етарли миқдорда ишлаб чиқара олса, янги пандемияларга тайёр бўла олади.

“Ушбу муаммонинг ягона ечими бутун дунё учун 100 кун ичида етарли миқдорда вакциналар ишлаб чиқара оладиган заводлар бўлиши ҳисобланади. Буни бажарса бўлади”, деб қўшимча қилган миллиардер.

Унинг таъкидлашича, турли даромадга эга давлатлар ўртасида вакциналар олишдаги тенгсизлик масаласини ҳал қилиш лозим.

Январда Гейтс дунё коронавирус пандемиясидан 10 карра ёмонроқ бўлиши мумкин бўлган кейинги пандемияга тайёр эмаслигини айтган. Унинг фикрича, коронавирус зилзила, торнадо ёки иқлим ўзгариши каби кундалик турмушнинг бир қисмига айланиб бўлди ва шу сабабли давлатлар келгусида пандемияларга тайёр бўлиш учун кўпроқ саъй-ҳаракатларни амалга оширмоғи лозим.

kun.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here