Бугун жанубий ҳудудларда ҳарорат 38 даражагача кўтарилади

0

15 сентябрда кундуз куни республика бўйича қуруқ, ёз фаслидек илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 30-35° атрофида, жанубда 38° гача бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар қилди.

Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Кундуз куни ҳаво 32-34о гача исийди.

Тоғли ҳудудларда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 23-28° ни ташкил этади.

loading...