Қандли диабети бор беморларга тиш учун имплант қўйиш мумкинми?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

– Қандли диабети бор беморлар учун ҳар қандай операция хавфли ҳисобланиб, бу нафақат жарроҳлик амалиётига, балки яранинг ҳолати ва битишига ҳам боғлиқ. Шу билан бирга қандли диабет касаллиги тиш учун имплант қўйишга қарши кўрсатма ҳисобланмайди.

-Агар бемор эндокринолог шифокор кўригидан мунтазам равишда ўтиб турса, қонда қанд миқдорини назорат қилса, парҳезга риоя қилса, касалликнинг ўткир турига ўтиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилса, тиш учун имплант қўйиш мумкин. Бунинг учун биринчи навбатда эндокринолог шифокор билан маслаҳатлашиш ва керакли текширувлардан ўтиш лозим.

– Қонда қанд миқдори баланд бўлса ёки бошқа шикоятлар безовта қилса, аввал уларни даволаб, кейин стоматологга мурожаат қилиш лозим.

«Соғлом ҳаёт»

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here