“Саҳоват” уйларига мурувват кўрсатилди

0

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси иш юритувида, тегишли идоралар томонидан Республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кириш вақтида ушланган, жами 27,2 млн сўмлик болалар кийим кечакларини давлат даромадига ўтказиш бўйича суднинг қарори мавжуд бўлиб, вилоят прокуратураси ва Бюро бошқармаси ташаббуси билан мазкур кийим-кечак махсулотларини Тошкент вилоят ҳудудидаги болалар уйлари ҳамда “Саҳоват” ва “Муруват” уйларига беғараз текинга топширишликни сўраб тегишли судларга ариза билан мурожаат қилинган.
Мурожаат суд тартибида қаноатлантирилиб жами 27.2 млн. сўмлик кийим-кечак махсулотларини “Саҳоват” ва “Мурувват” уйларига беғараз текинга топшириш юзасидан судлардан тегишли кўрсатма хати олинган.


Жорий йилнинг 10 сентябрь куни бошқарма ходимлари томонидан ушбу суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳар хил турдаги болалар кийим-кечак маҳсулотлари ҳамда Бюро ходимларининг шахсий ташаббуслари ва ҳомийлик асосида тўпланган бадиий адабиётлар, ўқув қуроллари ва турли хилдаги қандолат маҳсулотларини Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйига топширилди.

loading...