Ушбу 4 элементнинг етишмаслиги бош оғриғига сабаб бўлади

0

Танада баъзи элементларнинг етишмаслиги бош оғриғига 4 баробар кўпроқ таъсир этиши исботланган. Улар қуйидагилар:

-Фолий кислота ва B12 витамини
Фолий кислота исмалоқ, қушқўнмас, ошқовоқ, сабзи, лавлаги таркибида кўп миқдорда мавжуд. Витамин B12 эса товуқ тухумида мавжуд бўлади.

– Мис ва темир
Организмда темир захирасини яратиш учун денгиз ўтлари, кунжут уруғлари, донли маҳсулотлар, салат барги, жигар истеъмол қилиб туришни унутманг.

 B6 витаминининг етишмовчилиги
Унинг етишмовчилигини бартараф қилиш ва юрак қон-томирлари, асаб ва мия саломатлигини сақлаш учун дон маҳсулотлари, сабзавотлар, жигар, ловия истеъмол қилиш керак.

D витамини етишмовчилиги
Маълумки, D витамини танада табиий равишда қуёш нурлари остида ҳосил бўлади. Аммо қишда уни озиқ-овқат маҳсулотлари, яъни ловия, денгиз маҳсулотлари, тухум ва сут маҳсулотлари билан тўлдириш мумкин.

SoglomHayot

loading...