Ўзбекистон ҳайрли ишга ҳисса қўшади

0

Ўзбекистон Бобур номидаги Ўш драма театрини таъмирлашга ҳисса қўшади.

Қирғизистон жанубидаги Бобур номидаги Ўш мусиқали академик ўзбек драма театрини реконструкция қилиш бошланди. Бинони тубдан таъмирлаш учун 5 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда Ўш ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари театр реконструкцияси борасида келишувга эришган. 14 сентябрь куни икки давлат органлари ходимлари ва тегишли мутасаддилардан иборат комиссия иш бошланиши жараёни билан танишган.

“Театр реконструкцияси икки томонлама ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари эришган келишув асосида бошланган”, – дейилган хабарда.

Реконструкция ишларини 2022 йилнинг бошига якунлаш режалаштирилган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here