Ўзбекистонда 26 сентябрь ДХХ ходимлари куни этиб белгиланди

0

Ўзбекистонда 26 сентябрь ДХХ ходимлари куни этиб белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунга имзо чекди.

Сенат август охирида ушбу қонунни маъқулланган эди. Қонунни муҳокама қилиш вақтида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматининг тарихи аслида Ўзбекистон президентининг 1991 йил 26 сентябрда қабул қилинган ПФ-265-сонли фармонига бориб тақалиши кўрсатиши таъкидланган эди.

Қонунга кўра, ДХХнинг асосий вазифалари Ўзбекистоннинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here