Ўзбекистонда «Chevrolet Onix» автомобили сотувга чиққани рад этилди

0

Ижтимоий тармоқларда “Onix автомобили сотувга чиқди” номли хабарлар кенг тарқалди.

Ўзавтосаноат ушбу хабарни асоссиз эканини маълум қилмоқда.

Компания ахборот хизмати хабар беришича, бугунги кунда сотувда мавжуд бўлган автомобиллар рўйхати билан uzautomotors.com сайти орқали танишиш мумкин.

Маълум бўлишича, Chevrolet Onix автомобилини ягона платформадаги ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг июль-август ойида олиб борилган.

Тарқалган видеода айтилганидек ёнилғи сарфи 8 литрли эмас, аксинча сезиларли даражада тежамкор 6 литргача бўлади, дейилади  ахборотда.