Хизмат пайтида ухлаб ётганлиги айтилган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди

0

Аввалроқ «Тошкентда уйқудаги ГАИ» ҳақидаги хабар берган эдик.  Унда мазкур вазият юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги таъкидланган эди.

Ҳолат ўрганилиб, масъулиятсизлиги сабаб хато ва камчиликларга йўл қўйган ходим ички ишлар оганларидан бўшатилди. ЙҲХББ бу ҳақда маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Жўрақулов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлиги, якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилганлигига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хизмат давомида турли номақбул ҳаракатлари, масъулиятсизлиги сабаб Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом»нинг 144-банди, «к» кичик бандига (ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги) мувофиқ ички ишлар органларидан бўшатилиши, шунингдек, ушбу ходимнинг бевосита командирлари интизомий жазоланиши бўйича хулоса қилинган.

loading...