Андижонда қишки мавсумга аҳоли учун келган кўмирни яширин равишда сотаётган шахслар аниқланди

0

15 сентябрь куни Aндижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Савай бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида жиноий ҳаракатнинг олди олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объэктларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълум қилди.

Унга кўра, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги кўмир тарқатиш омборига 2021-2022 йил учун қишки мавсумга аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун келган кўмир маҳсулотларини сотаётган шахслар аниқланган.

Фуқароларнинг шахси аниқланганда, улардан бири омбор ишчиси 1995 й.т. Д.Ж. ҳамда 1996 й.т. Ж.Ж. ва 1996 й.т. И.э.лар экани аниқланган.

Икки шахс ўзаро тил бириктириб «Камаз» русумли автомашинага 18 720 кг. кўмир маҳсулотини яширин равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб даромад топиш мақсадида Қўрғонтепа тумани Гулистон МФЙ ҳудудига тўккан вақтларида ТХТБ ходимлари томонидан аниқланиб ушланди.

iiv.uz

loading...