Душанбеда бўлиб ўтган КХШТ саммитида 14 та ҳужжат имзоланди

0

Тожикистон пойтахти Душанбеда 16 сентябрь куни бўлиб ўтган КХШТ саммитида жами 14 та ҳужжат имзоланди ва уларнинг аксарияти Афғонистонга оид.

КХШТ аъзолари декларацияси – ушбу саммитда имзоланган асосий ҳужжат бўлиб, унда КХШТ хавфсизлик ҳудудида хатарли вазиятнинг сақланиб қолаётгани ва ташкилот аъзолари ўз жавобгарлик ҳудудларида халқаро ва ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлашга тайёрлиги қайд этилган.

Иккинчи муҳим ҳужжат – коллектив хавфсизлик кучларининг КХШТга аъзо давлатлар ҳудудларида вақтинча бўлиш юридик мақоми ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги келишувни имзоланди.

Булардан ташқари яна қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

– КХШТ қўшинларини биргаликда моддий-техник ва тиббий таъминлаш тўғрисидаги шартнома;

– КХШТ тинчликпарвар кучлари протоколига (06.10.2007 й.) ўзгартиш киритиш тўғрисидаги шартнома;

– Коллектив хавфсизлик шартномасининг ўттиз йиллиги ва КХШТ ташкил қилинганининг йигирма йиллигини нишонлаш тўғрисидаги шартнома;

– «Оператив ҳаракат қилувчи Коллектив кучларни замонавий қурол-аслаҳа ва махсус техни билан таъминлаш тўғрисида»ги шартнома;

– «КХШТ кўп сервисли алоқа тормоғининг схемаси тўғрисида»ги шартнома;

– КХШТнинг тинчликпараварлик фаолияти бўйича махсус вакили тўғрисидаги қарори;

– КХШТнинг ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Давлатлараро комиссияси раиси тўғрисидаги қарори;

– КХШТ бирлашган штаби бошлиғи тўғрисидаги қарори; (Анатолий Сидоров ваколати яна 3 йилга узайтирилди);

– КХШТнинг оператив ҳаракат қилувчи кучлари ва махсус бўлинмалари таркиблари тўғрисидаги қарори;

– КХШТнинг 2020 йилги бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги қарори;

– КХШТнинг 2022 йилги бюджети тўғрисидаги қарори;

Ва шунингдек, КХШТнинг навбатдаги Кенгашини ўтказиш вақти ва жойи ҳамда ташкилот раиси ҳақидаги қарор қабул қилинди.

Душанбеда бўлиб ўтган КХШТ саммитида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусия президенти Александр Лукашенко, Қозоғситон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин (онлайн) ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда КХШТ бош котиби Станислав Зась иштирок этишди.

darakchi.uz

loading...