«Фариданинг икки минг қўшиғи» яна бир халқаро фестивалда эътироф этилди

0

Ёлқин Тўйчиев режиссёрлигида суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи” филми яна бир нуфузли фестивалда иштирок этиб, махсус дипломга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Яқинда «Россия – Исламский мир: KazanSummit 2021» XVII Мусулмон киноси халқаро фестивали Қозон шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу кинофестивалда профессионал ва ҳаваскор киноижодкорлар иштирок этиб, тадбир доирасида кўплаб кинолар намойиш этилди. Эътиборли жиҳати, мазкур кинофестивалда ўзбек киноижодкорлари ҳам қатнашиб, “Фариданинг икки минг қўшиғи” филми режиссёри Ёлғин Тўйчиев диплом билан мукофотланди. Филм постановкачи оператори Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, директор Шавкат Ризаев бўлиб, унда кўплаб таниқли актёрлар рол ижро этишган.

Маълумот учун: “Фариданинг икки минг қўшиғи” филми бундан аввал ҳам Россиядаги “Москва премераси”, “GoEast” (Festival of Central and Eastern Europan Film), VI Халқаро Осиё кинофестивали (Aсиан wорлд филм фестивал, “Пусан” халқаро кинофестивалларида иштирок этиб, бир қанча мукофотларга муносиб кўрилган.

loading...