«Кундалик” учун йиллик обуна нархи эълон қилинди

0

2021-ўқув йилида “Кундалик” учун йиллик обуна нархи 365 кун муддатга 8600 сўмни ташкил этади. Мазкур суммага логин ва парол, шунингдек, платформанинг барча функцияларидан фойдаланиш имконияти ҳам киради. Бошқа ҳеч қандай хизматга алоҳида пул тўланмайди.  Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Тўлов бўйича видео йўриқнома қуйидаги ҳавола бўйича мавжуд:

Тўлов фақатгина www.kundalik.com сайтида ўқувчининг ёки ота-онанинг профили орқали амалга оширилади.

Aгар сиз Kundalik.Family иловасини юклаб олган бўлсангиз, унга кириш учун мавжуд логин ва паролдан фойдаланинг. Aгар улар мавжуд бўлмаса ёки йўқолган бўлса, уларни қайта тиклаш учун мактабдаги маъмурга ёки синф раҳбарига мурожаат қилинг. Логин ва пароллар бепул берилади. Kundalik.Family иловасининг ПРО-талқинига кириш 30.11.2021 йилгача бепул тақдим этилади.

«Сиздан асосий хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни ҳамда пластик картангиз тўғрисидаги маълумотларни бегоналарга бермаслигингизни, бошқа усулда тўловни амалга оширишни сўраганлар билан ёзишмалар олиб бормаслигингизни сўраймиз. Ўз саволларингизга: Қўллаб-қувватлаш хизматига +998 (78) 888-82-82 қўнғироқ қилиш, team@kundalik.com почтасига хат ёзиш, шунингдек, “Кундалик”нинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига мурожаат қилиш орқали жавоб олишингиз мумкин. Текширилмаган маълумот манбаларига ишонманг» дейилади хабарда.

loading...