Маиший техника омборхонасида содир этилган ўғрилик бўйича жиноят иши қўзғатилди

0

10 сентябрь куни Чилонзор тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Илёс О. мурожаат қилиб, омборхонадан иккита газ плитаси ва учта кондиционерлар йўқолганини маълум қилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 – моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Кўрилган чоралар давомида қисқа муддатда гумонланувчи – 27 ёшли Ойбек С. қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

loading...