Мана буни уй деса бўлади (ФОТО)

0

Kazakhstan турар жой мажмуаси узоқ йўлни «босиб ўтди»: пойдевор тиклашдан тортиб, охирги пардозлаш ишларигача. Натижа барча кутгандан ҳам ортиқ бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Kazakhstan ноёб турар жой мажмуаси Юнусобод туманининг қоқ юраги — Амир Темур кўчасида қад ростлаган.

Мазкур мажмуада классик услуб, ташқи кўринишга бўлган янгича ёндашув, қулай жойлашув, ривожланган инфратузилма ҳамда бунёд этишнинг юқори сифати ўзаро уйғунлашган. Унинг биринчи икки қавати тижорат мақсадларида фойдаланиш учун, 3—10-қаватлар эса яшаш учун мўлжалланган.

Очилиш маросими байрамона, енгил ва ёруғ муҳитда ўтди. Расмий очилиш маросимида янги хонадонларнинг бахтли эгалари ва Kazakhstan турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олишни ният қилган инсонлар тўпланди.

Тадбир давомида, анъанага кўра, рамзий қизил тасмани кесиш маросими бўлиб ўтди. Шундай қилиб, Kazakhstan турар жой мажмуаси яшовчиларни қабул қилишга расман тайёр. Тадбир давомида The Tower компаниясининг вакиллари барчани янги турар жой мажмуаси билан таништириб чиқишди. Хонадон эгалари, хонадон харид қилишни ният қилган юртдошларимиз мажмуанинг ва хонадонларнинг барча қулайликлари, афзалликлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

«Умид қиламизки, Kazakhstan турар жой мажмуаси унутилмас ва бетакрор бинолар қаторига киради. У гўзал шаҳримиз ташриф қоғозига айланади. Фурсатдан фойдаланиб, мажмуамиздан хонадон сотиб олган мижозларимизни, шунингдек, хонадон сотиб олиш ниятида бўлган ҳаммани чин юракдан табриклайман. Ишончим комилки, Kazakhstan турар жой мажмуасини танласангиз, биринчи дақиқаларданоқ ҳақиқий қулайликни ҳис этасиз, бу учун қўлимиздан келган ҳамма ишларни қилганмиз. Танловингиз учун катта раҳмат! Сизнинг ишончингиз биз учун энг муҳим мақсад. Хонадонларингизда доимо қулайлик, илиқлик ва қувонч муҳити ҳукм суришини тилайман», — деб фикр билдирди мажмуа сотув бўлимининг раҳбари Дилмурод Маматурдиев.

Мажмуа ҳудудида ташкил этилган шоурум туфайли, харидорлар хонадонларнинг афзалликлари билан хонадон сотиб олишдан олдин танишиб чиқиш имкониятига эга бўлишди. Мисол тариқасида, бир нечта тайёр хонадонлар мижозларнинг эътиборига тақдим этилган.

Янги турар жой мажмуаси бўйлаб экскурсия ва шоурумга ташрифдан сўнг, меҳмонлар учун эстрада юлдузлари иштирокидаги байрамона дастур ва салют ташкил этилди.

loading...