Путин Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилишини қоралади

0

Россия президенти Владимир Путин Душанбедаги КХШТ саммитида Афғонистон Ғарб қўшинларининг олиб чиқиб кетилишига муносабат билдирди.
“Афғонистондан АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўшинларининг, юмшоқ қилиб айтганда, шошилинч олиб чиқиб кетилгандан ва ҳукумат тепасига толиблар ҳаракати (“Толибон” Россия ва қатор мамтакатларда тақиқланган – таҳр.) келгандан сўнг биз дарҳол сиз билан КХШТнинг навбатдан ташқари саммитида бу мамлакатда тубдан ўзгарган вазият билан боғлиқ хавф борасида фикр алмашган эдик”, – деди Путин онлайн чиқиши давомида.
Путин ўшанда ташкилот аъзолари давлатларнинг жипслашиши ва яқин мувофиқлик зарурлиги борасидаги хулосани қўллаб-қувватлашганини эслатди.

loading...