Самарқандлик солиқчи ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши тергови якунланиб, 2 нафар гумонланувчи қамоққа олингани маълум бўлди

0

Бу ҳақда «Дарё» сўровига жавобан маълумот берган Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тергов хулосаси 2021 йилнинг 14 сентябрь куни кўриб чиқиш учун судга юборилганини маълум қилди.

«Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосарининг ўлими юз берганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди. 14 сентябрь куни жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган. Жиноят иши доирасида икки нафар шахсга айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланган», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ЙПХ инспекторлари Давлат солиқ инспекцияси ходимини ўлдириб қўйгани, кейинчалик эса ЙПХ ходимларининг машинасида ўлиб қолган каттақўрғонлик солиқчи воқеаси бўйича гувоҳларнинг сўзлари ва қариндошларнинг талаблари эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.

loading...