Спутник V вакцинасини тасдиқлаш жараёни тўхтатилди. Негаки…

0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг Спутник V вакцинасини тасдиқлаш жараёнини тўхтатди. Бу ҳақда ЖССТда ишлайдиган Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти директори ёрдамчиси Жарбас Барбоса маълум қилди, дея ёзмоқда ТАСС.

«Спутник V вакцинасини тасдиқлашга келсак, бу жараён тўхтатилди, чунки вакцина ишлаб чиқариладиган заводлардан бирида текширув ўтказилганда, бу завод янги ишлаб чиқариш амалиётига мос келмаслиги аниқланди», деган Барбоса коронавирусга бағишланган матбуот брифингида.
У шунингдек, Россия вакцинасини ишлаб чиқарувчилар зарур чораларни кўрмагунча ва янги текширув ўтказмагунча тасдиқлаш жараёни тўхтатилганини таъкидлади.

Россия дунёда биринчи бўлиб Спутник V вакцинасини 2020 йил 11 августда рўйхатдан ўтказди. Россия дори воситасини тасдиқлаш учун ариза ЖССТга шу йилнинг январ ойи охирида топширилган. Уни рўйхатдан ўтказиш вақти ҳозирча номаълум. Вакциналарнинг самарадорлиги 91,6% эканини етакчи тиббий журнал The Lancetда эълон қилинган.

loading...