Ўзбекистон ҳозирча КХШТга аъзо бўлишни режалаштирмаяпти

0

Ўзбекистон ҳозирча КХШТга аъзо бўлишни режалаштирмаяпти.

Ўзбекистон ҳозирча Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо бўлишни режалаштирмаяпти, деди КХШТ бош котиби Станислав Зась кенгаш йиғилишида.

“Ўзбекистон ҳозирча КХШТга киришни режалаштирмаяпти ва биз ҳеч кимни ўз сафимизда бўлишга мажбурламаймиз”, – деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир давлат қаерда ва қайси ташкилотда бўлишини танлаш ҳуқуқига эга. КХШТ ҳеч қачон бу давлатларнинг қарорларига таъсир кўрсатмайди.

Бугун Душанбеда КХШТга аъзо бўлган давлатлар етакчилари саммити бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон 1992 йилда ташкилот ташкил этилганидан буён аъзо бўлган, лекин икки марта ундан чиқиб кетган. 2012 йилда ташкилотдаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида нота юборилди. Тошкент ўз қарорини икки томонлама ҳамкорлик устуворлиги билан изоҳлади.

 

 

loading...