Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи вафот этди

0

Наманган вилояти спорт жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Бутун умрини спортга бағишлаган маҳоратли мураббий ва фидойи инсон – сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, вилоят сув спортига ихтисослаштирилган БЎСМ директори Равил Шамилович Вишняков оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

Равил Шамилович нафақат, вилоятимиз, балки бутун Республикамизда сув спорти турларини оммалаштириш ва ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшди. Наманган шаҳридаги 23-сонли Олимпия захираларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, кейинчалик Сув спорти турларига ихтисолаштирилган БЎСМга раҳбарлик қилди. Ёш авлодни жисмонан соғлом, руҳан тетик, ақлан баркамол қилиб тарбиялаш ишларида алоҳида ташаббус ва намуна кўрсатди.

Равил Вишняков бошчилигида наманганлик ёш, иқтидорли спортчилар халқаро майдонларда салмоқли муваффақиятларга эришдилар. Хусусан, ватерпол бўйича Наманган вилояти терма жамоаси Малайзияда ўтказилган нуфузли халқаро турнирда ғолибликни қўлга киритиб, кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлганлигини эслаб ўтиш жоиз.

Вишняков Равил Шамиловичнинг оиласи ва меҳнат жамоасига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

loading...