Вафот этган ДСИ бошлиғи ўринбосари иши юзасидан икки киши қамоққа олинди

0

Шу йилнинг 10 июнь куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари сабабли вафот этгани хабар қилинганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди.

Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

14 сентябрь куни жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди.

loading...