Японияда Pfizer ва BioNTech вакцинасида ҳам номаълум моддалар аниқланди

0

Япониянинг Сагамихара шаҳрида (префектура Канагава) мутахассислар Pfizer ва BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасида ёт моддаларни аниқлашди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, 3та турли эмлаш пунктидаги тиббий ходимлар вакциналарни кўздан кечирганда уларда номаълум оқ моддани аниқлашган. Барча ҳолатларда ушбу вакциналар билан эмлаш амалга оширилмаган.

Таъкидланишича, бундан бир кун кун аввал Камакура шаҳрида ҳам Pfizer вакцинасида ёт модда аниқланган. Шундан кейин иккала шаҳар раҳбарияти вакцинани ишлаб чиқарувчи компаниялардан ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли тафтиш ўтказишни сўраган.

Аввалроқ Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги АҚШнинг Moderna компаниясининг 1,63 млн доза вакцинаси қўлланиши тўхтатилганини эълон қилганди. Бунга вакцинанинг Испанияда ишлаб чиқарилган ушбу партиясида ёт моддалар аниқлангани сабаб бўлган. Уларнинг ўлчами бир неча миллиметрга етган. Ушбу ҳолат аниқланиши олдидан Японияда ушбу партиядан 170 мингга яқин доза аҳолига киритиб бўлинган.

Япониянинг Takeda Pharmaceutical компанияси ўтказган тафтишга кўра, вакцинадаги ёт моддалар уларни ишлаб чиқаришда қўлланувчи зангламас пўлатдан ишланган қурилма қисмлари бўлган. Таъкидланишича, бу моддалар вакцина билан организмга тушса ҳам соғлиққа зарар етказмайди.

korrespondent.net

loading...