Ана бўлмаса! Жиззахда ҳамширани…

0

Жиззах вилоятида Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси калтакланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар берди.

 

Маълум қилинишича, шу тумандаги «Самарқанд қудуқ» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро ҳамширага «Нега онамга қарамаяпсан?» дея уриб, тан жароҳати етказган. Калтакланиш оқибатида ҳамшира бош мия чайқалиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.

 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

Март ойи бошларида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги хонадонларнинг бирига чақирув асосида борган шифокор хонадон эгалари томонидан калтакланганди.

loading...