Жиззаҳда 140 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотганлар қўлга олинди

0

Жиззахда 140 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотганлар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда маълумот берди.

Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ф. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини  қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 206 дона “DESREM Remdesivir for injection” дори воситасининг ҳар бир қутисини 680 минг сўмдан ҳисоблаб жами 140 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 179,3 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

loading...