4 та мактабнинг 41 нафар ўқувчисида коронавирус аниқланди

0

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги мактабларда таълим олаётган жами 41 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда туман Санитария-эпидемиология станцияси раҳбари маълумотига таяниб QALAMPIR.UZ га хабар берди.

 

Қайд этилишича, Яккабоғ туманида жойлашган 2-сонли мактабда 5 нафар, 5-сонли мактабда 31 нафар, 83-сонли мактабда 1 нафар, 27-сонли мактабда 4 нафар ўқувчи коронавирус билан касалланган.

 

Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Ҳасановнинг таъкидлашича, айни вақтда мактабларнинг масофавий таълимга ўтиши билан бўғлиқ ҳолатлар кўриб чиқилмоқда.

loading...