Ихтиоз қандай сабабларга кўра келиб чиқади? Давоси борми?

0

Касаллик келиб чиқиш сабаблари турлича. Ҳар иккала ота-она ёки уларнинг бири ихтиозга чалинган бўлса, барча бўлажак фарзандлар хавф остида. Шунингдек, яқин қариндошлик никоҳида туғилган болаларда ҳам учраш эҳтимоли кўп.

-Ихтиознинг тахминан 40 тури мавжуд, аммо барчасининг асосий хусусиятлари бир – терида тангачалар шаклланиши, терининг қуриши ва қалинлашиши. Шунинг учун бундай инсонларни “балиқча” деб аташади.

-Ихтиознинг давоси йўқ, тиббиёт ҳозирча бу касалликни тўла-тўкис бартараф этишга ожиз. Аммо симптоматик даволаш, терини парвариш қилиш, гигиена, турли хил терапия ва зарур витаминларни олиш орқали ихтиозли беморларнинг тери ҳолатини яхшилаш мумкин.

– Бундан ташқари, чўмилишдан сўнг намловчи мойлар ва кремлардан фойдаланиш лозим. “Балиқчалар”нинг аҳволини табиий омиллар ҳам яхшилаши мумкин.

SoglomHayot