Наманганлик эркакни ўзидан 15 ёш катта бўлган шаръий никоҳидаги аёлининг ўғли пичоқлаб ташлади

0

Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизматининг маълум қилишича, ушбу мудҳиш воқеа 2021 йил 15 сентябрь куни соат 00:30 ларда, Чуст туманида содир бўлган.

Туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро шаръий никоҳида бўлган, 1976 йилда туғилган аёл билан унинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашиб қолишади. Шу пайтда, аёлнинг 2002 йилда туғилган ўғлини жаҳли чиқиб, ошхонада бўлган пичоқни олиб чиқиб, ўгай отасининг қорин қисми ўнг томонига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 сентябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

loading...