Шайхонтоҳурда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ноқонуний сотилишининг олди олинди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.В., С.Х. ва И.Ж.лар, кучли таъсир қилувчи 100 дона “Регапен” номли дори воситасини 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улардан жами 112 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДБҚ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Л.А. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббий буюмлар туркумига кирувчи жами 20 000 дона рентген плёнкаларини харидорга 14 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...