Толибон Афғонистоннинг янги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқди

0

Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг янги асосий қонуни лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Толибон” ишлаб чиққан Конституция нусхасини қўлга киритган “Aamaj News” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, “Толибон”нинг Конституция лойиҳасида Афғонистон Ислом Амирлигининг асосий принциплари ўз аксини топган. Ҳужжат 12 боб ва 179 банддан иборат. Унда қонунлар ва сиёсат фақат ҳанафийлик юриспруденциясига асосланиши кўрсатилган. Барча афғон фуқаролари ҳеч бир айирмачиликсиз, тенг ҳуқуқли, деб эълон қилинади.

Ҳужжатга кўра, ҳукумат ислом илмини ривожлантиради ва диний мактаблар ташкил қилади. Янги афғон ҳукуматининг байроғи оқ рангда бўлади. Пушту ва дари тиллари мамлакатнинг расмий тили бўлади. Ўрта мактабда араб тили ўқитилади.

РБК

loading...