Ўзбекистон футзал терма жамоаси илк марта Жаҳон чемпионатининг плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

0

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-тури доирасида 18 сентябрь, шанба куни Мисрга қарши баҳс олиб борди.

Учрашув тезкор гол билан бошланди. 2-дақиқада Ҳусниддин Нишонов кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида эса Мустафа Эид ўзбекистонлик футзалчиларнинг хатоси туфайли мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

34-дақиқада Анасхон Раҳматов ён чизиқдан оширилган тўпни супер зарбаси билан мисрликлар дарвозасига жойлаб қўйиб, Ўзбекистонга ғалаба келтирди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида РФИ (Россия) Гватемалани 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа Ўзбекистон B гуруҳида 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Дастлабки икки баҳсда Ўзбекистон РФИ (2:4) ва Гватемалага (4:5) мағлуб бўлганди.

loading...