ГЕМОГЛОБИН ПАСТ БЎЛСА НИМА БЎЛАДИ?

0

Иммунитет юқори бўлиши учун темир моддаси жуда зарур.
Агар организмда темир танқислиги кузатилса, эркакларда жинсий заифлик, аёлларда эса ҳайз келиши издан чиқади.
Гемоглобиннинг оз миқдорда камайиши ҳам фавқулодда ҳолат саналади.

Гемоглобин эркакларда бир литр қонда 130-160 грамм, аёлларда эса 120-140 грамм бўлиши меъёр ҳисобланади.

Гемоглобин миқдорининг камайиши, ошқозон яраси, эрозия, ҳатто саратон касалликлари келиб чиқишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Яна инсон кучдан қолади, депрессияга учрайди, сочлари тўкила бошлайди ва ҳоказо.
Шундай экан, ҳар бир инсон ўз танасидаги темир моддаси ва гемоглобин миқдорини назорат қилиб бориши керак.
Темир моддаси бор препаратларни фақат шифокор тавсияси асосида қабул қилиш лозим.

SoglomHayot

loading...