Москвада пандемияга қарши курашган шифокорларга атаб ёдгорлик очилди (фото)

0

Москвада тиббиёт ходимларининг COVID-19 га қарши курашдаги жасоратига аталган ёдгорлик очилди. У Сеченов университети ҳудудида жойлашган. Пойтахтдаги ёдгорлик ва унинг очилиш маросими ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.

Ҳайкалда ҳимоя ниқобидаги шифокорлар тасвирланган, уларнинг орқасида Ер шари бор

Ҳайкал композицияси бронзадан ясалган. Муаллиф — Россия халқ рассоми, Россия Бадиий академияси академиги Салават Шербаков. Унинг сўнгги асарлари орасида Боровиская майдонидаги княз Владимир ҳайкали ва Оружейний йўлагидаги бинокор Михаил Калашников ҳайкали бор.

Ёдгорликда коронавирус зарралари ҳам тасвирланган

Очилиш маросимида Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко (чапда) ва Москва мери Сергей Собянин иштирок этди

Россия Давлат думасининг таълим ва фан қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Геннадий Онишенко

Бош вазир ўринбосари, Коронавирусга қарши кураш бўйича федерал тезкор штаб раиси Татяна Голикова. Унинг сўзларига кўра, ҳозир қизил зонада 280 минг тиббиёт ходими ишламоқда.

Сеченов университети ректори Пётр Глибочко

Март ойида Санкт-Петербургдаги Карповка дарёси бўйида COVID-19 пандемияси даврида вафот этган тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишланган ёдгорлик очилганди. У ерга «Ғамгин фаришта» деб номланган бронза ҳайкал ўрнатилган. Асар муаллифи Санкт-Петербург фуқароси, рассом Роман Шустров бўлиб, у 2020 йил 14 майда коронавирус оқибатида вафот этган. Ёдгорликнинг очилиш маросимида ҳайкалтарошнинг беваси Мария Касяненко, Петроград округи раҳбари Иван Громов ва Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов иштирок этди. Шу билан бирга очилиш маросими ёдгорлик ташаббускорларисиз, махфий тарзда ўтказилган.

 

loading...