Саудия Арабистони қироллик оиласига тегишли «Boeing 737» самолёти сотувга қўйилди

0

Маълум бўлишича,1999–2000 йилларда ишлаб чиқарилган «Boeing 737» аввал Саудия қироллик оиласи аъзосига тегишли бўлган. Самолёт ишлаб чиқарилганига анча вақт бўлганига қарамай, жами бўлиб атиги 6602 соат парвоз қилган. Қайд этилишича, самолётдан 22 йил давомида жуда кам фойдаланилган.

Таъкидланишича, «Boeing 737» бортида максимал қулайлик билан 25 тагача меҳмон жойлашиши мумкин. Унинг ички қисми оч жигарранг рангда экани ва салонга олтин билан ишлов берилгани айтилган. Самолёт ичида катта ётоқхона ва иккита ошхона бор. Самолёт эгасининг ҳақиқий исми ошкор қилинмаган. Сотув эълонини яқинда қиролликда бошланган коррупцияга қарши кураш билан боғлиқлиги таъкидланган. Самолётнинг тахминий нархи — 25 миллион доллар.

kp.ru

loading...