5 киши вирус қурбонига айланди

0

Ўзбекистонда 19 сентябрь куни 501 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 168 938 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
7 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
12 нафари Жиззах вилоятида,
18 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
10 нафари Наманган вилоятида,
39 нафари Самарқанд вилоятида,
15 нафари Сирдарё вилоятида,
22 нафари Сурхондарё вилоятида,
39 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
85 нафари Тошкент вилоятида,
220 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу куни жами 629 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар,  Андижон вилоятида 28 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 12 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Самарқанд вилоятида 40 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Фарғона вилоятида 40 нафар, Тошкент вилоятида 177 нафар, Тошкент шаҳрида 265 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 162 684 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1192 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, 19 сентябрь куни 95 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26 272 нафарга етди. Сўнгги суткада уларнинг 443 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 22 757 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 215 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари 11 сентябрдан буён кетма-кет учинчи кун 600 кишидан кам бўлаётганди. Пневмония билан кунлик касалланиш ҳолати ҳам пасайганди. 14 сентябрдан бошлаб кунлик касалланишлар сони яна 600 нафардан ортиқ бўлди. 18 сентябрда эса бу кўрсаткич 600 кишидан кам бўлди.

loading...