Америкалик аёл ўлиб, тирилди

0

Американинг Мэриленд штатида мўъжиза юз берди: Кэти Паттен 45 дақиқа клиник ўлим ҳолатида бўлиб, саккизинчи набираси дунёга келишидан олдин ҳаётга қайтди, деб хабар бермоқда CBS Baltimore телеканалига таяниб «Korrespondent.net».

Паттен хоним саккизинчи набирасини дунёга келтириши керак бўлган қизини кўргани касалхонага келади. Бу ерда унда юрак хуружи бошланади. Зудлик билан реанимацияга ётқизилган аёлнинг юраги 45 дақиқага тўхтаб қолган.

Бу вақтда шифокорлар аёлнинг қизи Файферни кесарча кесиш амалиётига тайёрлашаётган эди. Саккизинчи неварасига ҳам буви бўлиш насиб қилган аёл операция олдидан ҳушига келган. Тирилган бемор туғруқ бўлимига кириб, Алора исми қўйилган янги туғилган қизалоқни қўлига олган.

«Мен Худодан шунчалик миннатдорманки, у менга иккинчи имконият берди. Энди иложи борича яхшироқ бўламан», — дейди буви. «Бу тақдир — онам шу ерда бўлиши керак эди ва Алоранинг шарофати билан онам керакли вақтда керакли жойда бўлди», — дея қўшимча қилган қизи Файфер.

Бундан аввал Голливуд актрисаси Шерон Стоун инсульт ва клиник ўлимни бошидан ўтказганини сўзлаб бергани ҳақида хабар берилган эди.

loading...