Дахшат! Боғчада ёнғин чиқди

0

Бугун, 20 сентябр куни соат 11:30 да Aндижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Aндижон шаҳар 2-кичик даҳасида жойлашган 38-болалар боғчаси ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, ёнғин-қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғин қисқа муддатда тўлиқ бартараф этилган.

Aниқланишича, боғчада таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган. Ёнғин оқибатида боғча ҳадудида 2 кв.м майдонда қурилиш чиқиндилари ва хас-хашаклар ёнган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

loading...