Дахшат! Самолёт одамлар яшайдиган уйлар устига қулаб тушди

0

АҚШда ўқув-машғулот самолёти Техас штати, Уорт-Лейкдаги турар-жой бинолари устига қулаб тушди. Бу ҳақда Форт-Уорт ёнғин бошқармасининг твиттер аккаунтида хабар берилган.

Ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида иккита уй жиддий зарар кўрди. Бундан ташқари, бўлим маълумотларига кўра, камида икки киши жароҳатланган.

Фавқулодда вазиятнинг сабаблари ўрганилмоқда.

loading...