Филиппинлик боксчи мамлакат президентлигига номзод сифатида қайд этилди

0

Филиппинлик профессионал боксчи Мэнни Пакьяо мамлакат президентлигига расман номзод сифатида қайд этилди, дейилади “Reuters” агентлиги хабарида.
Пакьяонинг айтишича, у рингда ҳам, ундан ташқарида ҳам жангчи эканидан келиб чиқиб, президентликка ўз номзодини қўйган.

Спортчи сайловларда амалдаги “Халқ ҳокимияти – Филиппин демократик партияси” номидан иштирок этади.

Филиппин президентлигига сайловлар 2022 йилнинг 9 майига белгиланган, 2016 йилдан буён мамлакатга Родриго Дутерте раҳбарлик қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо – саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган илк боксчи ҳисобланади.

loading...